Juma, 26.04.2024, 15:41

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 5 » Кадримиз.
14:07
Кадримиз.
"Борлигингдан , булмаганинг соз",
Дея курма , эй дусти хамроз!
Кадру-киммат-инсоний мерос,
Аввал кетар балки мардимиз,
Шунда билинади кадримиз!

Кузим юмсам , йиглама нолон.
Бир кун шамдек сунар хар бир жон.
Эслаб бргин факат ногохон ,
Тавоф этиб гариб кабримиз,
Шунда билинади кадримиз!

Айриликни уйлаш хам огир,
Орзу-хавас колмасми сагир.
Бехудага уртаймиз багир,
Такдир-азал синар сабримиз,
Шунда билинади кадримиз!

Тулмагандай булса-да уйлар,
Бизнингсиз хам утади туйлар...
Факат баъзан эслатиб уйлар,
Тополмайсиз из-у гардимиз...
Шунда билинади кадримиз!

Угил-кизлар йуклаши тайин,
Хар арафа, хайитлар сайин...
Дилга хотир булайлик майин,
Ташлаб кетмай армон,дардимиз,
Шунда билинади кадримиз!

Сабр тилаб содик хамрохга,
Ёлворайлик ёлгиз Аллохга,
Рахм айласин биздек гумрохга,
Тинганида юрак зарбимиз,
Шунда билинади кадримиз...
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 762 | Добавил: МаФтУнИчКа | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]