Juma, 01.03.2024, 00:21

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Aprel » 11 » Chroyli sozlar
09:33
Chroyli sozlar
...дилдаги дардлар.. ёхуд фарзанд
дилидаги изтироблар..(укинг
хулоса килинг, факат йигламанг, хаётий)

Дадамни ёмон кураман. Балки
гапларимни укиб мендан
нафратланарсиз лекин фарзанд
хам отадан мехр кутиб
яшайдику. Дунёга келтириб
куйиб мехр бермаса бу кандай
ота булсин...

Дадам онам билан
севишиб турмуш куришган. Мен тугилганимда
жуда хурсанд булишган
эканлар. Мен тугулгач дадам
бирданига узгариб ичкиликка
берилиб кетибтилар мендан
кейин бир укам ва синглим
тугилди. Дадам уша уша
ичкиликдан кайтмадилар. Хар
куни ичиб келиб онам билан
жанжал килар бечора онамни
уриб огзига келган гап билан
хакоратлар эдилар.

Онам каттик сикилиб
диккатчиликдан анкалогик
касалга чалиниб колдилар. Куз
унгимизда онам сулиб
борардилар. Дадам эса
ичкиликдан кайтмас бизни
олдимизда онамни касал
ахволида хам урар "качон
уласан мен кутуламан, жонимга
тегиб кетдинг"деб хакоратлар
эди.

Эртаси куни эса хеч нима
булмагандек "качон шунака
дедим" деб айтган гапларини
тан олмасдан тураверардилар.
Онам бизни вояга етказиб
хузур халоватимизни хам
курмадилар.

Касаллик онажонимни
енгди. Онам тортган азобларни
душманимга хам раво
курмайман. Химия нур
терапиялардан кейин уйга
келган онамни ахволидан юрак
багрим эзилиб кетарди. Онам
тинмай кайд килар сочлари хам
тукилиб кетганидан олиб
ташлаган эдилар...

Онажонимни
бу азобларини нихояси
бормикан деб ваннага кириб
олиб сувни очиб куйиб
йиглардим. Дадам хар кунгидек
ичиб келиб тушакда ётган
онамни уролмасдан тинмай
сукарди. Биз хонани бурчагида
даг даг титраб баъзида ухламай
хам тонг оттирар эдик...

Онажоним уч йил шу
азобда яшаб охийри бу дунёни
азобларидан кутулиб чин
дунёга кетдилар. Хаммадан
алам килгани уша куни
ёнларида булолмадим...укишдан келгунимча жонлари узулиб булганди... дадам
эса шу куни хам ичиб олган
эдилар..

"Онамни сиз
улдирдингиз дада" деб дод
солиб йигладим ичимдаги дард
аламларни дадамга тукиб
солдим. Аламдан нима десам
дедим. Майли дадам мени
кечирмаса хам лекин онамга
берган азоблари куз олдимдан
кетмайди..

Орадан йил утиб мен
уйландим. Онамсиз туйим хам
татимади. Бувим, холаларим,
хаммамиз йиги билан туйни
утказдик. Орзу хавасларим хам
онажоним билан кетиб
булганди. Дадам эса бир бева
аёлга яширинча никох укитиб 6
ой утмасдан уйланиб олган
эканлар. Синглим 17 ёшга тулди
уни такдиридан хавотирдаман,
бувим синглимни ховлиларига
олиб кетиб колдилар..

Укам эса
хеч каерда ишга киролмасдан
бу йил кушни йигитлар билан
мусофир юртларга ишлагани
кетиб колди..

Онажонимсиз бир бутун
оиламиз хар ёкка таркалиб
кетди..

Болаликдаги вокеалар
инсонни хотирасида умрбод
мухрланиб колар экан. Дадамни
онамга берган азоблари хеч
хам куз олдимдан кетмайди.
Узим хам якинда ота буламан
балки ота булгач калбимдаги
изтиробли хотиралар анча
учар, билмадим...

Бу гаплардан
максадим аёлингизга,
фарзандингизга мехр бериб
яшанглар азиз Оталар токи
фарзандингизни мургак калби
меники каби дарз кетмасин,
музга тулмасин...
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 1749 | Добавил: Шахноза | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]