Juma, 26.04.2024, 04:26

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 8 » Энг гузал каргиш ... (ИБРАТЛИ!)
11:53
Энг гузал каргиш ... (ИБРАТЛИ!)
Бир сахрои аёлнинг,
Угилчаси шух экан.
Ундан зарар курмаган,
Бирор куни йук экан.
Козондаги таомин ,
Тепиб кочиб кетаркан.
Мешидаги сувини ,
Сепиб кочиб кетаркан.
Каргар экан боласин ,
Килолмасдан эпини.
Киркиб кочганида кир
Ёядиган ипини-
" Хой , ипимни киркмагин,
Калбинга илм тулгур.
Хой , мешимни тешмагин,
Каъбага имом булгур.
Сичкон думин кесмагин,
Беозор бул , тугри юр.
Гариб йулин тусмагин,
Каъбага имом булгур".
Демас экан " Жувонмарг",
"Хароми" , "Мараз" , "Улгур".
Битта экан каргиши -
" Каъбага имом булгур!".
Ният кетди , вакт утди,
Мисли ел , ё шабада.
Шу онанинг , шу угли,
Имом булди Каъбага.
Не шоху , не султонлар ,
Оркасидан туриб гоз.
Унга иктидо килиб,
Укир эдилар намоз.
Дуо-ла шум боладан,
Чикди бир хуш нафасли
Олим , хофизи Куръон-
Абдурахмон Судайсий.
Назоратда инсоннинг,
Хар суз , хар бир нафаси.
Ибрат булсин бизга бу,
Аллохнинг муъжизаси.
Комил инсон , курдингми,
Мархабо , билки улар-
Ота-она элидан ,
Дуо олган болалар!
Категория: SmS Ibratli So'zlar | Просмотров: 1570 | Добавил: МаФтУнИчКа | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]