Payshanba, 25.04.2024, 21:08

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » sentyabr » 9 » Фарҳод ва Шириннинг продюсери улар билан ортиқ ишлашни истамайди
21:08
Фарҳод ва Шириннинг продюсери улар билан ортиқ ишлашни истамайди
"Тв Марказ" орқали “Ҳаёлимдасан”клипи орқали мухлислар эътиборига тушган “Диёр” гуруҳи, янги —“Уч кун дединг” таронасини тақдим этди.

Қўшиқ сўзи Фарида Афрузга тегишли, мусиқасини эса Жасур Жафарназаров ёзган. Режиссёр Нозим Толипов клип суратга олган ушбу қўшиқ айни пайтда телевидение орқали намойиш этилмоқда. Бундан ташқари, ўнта ҳар хил, ўзбек миллий ва замонавий эстрада қўшиқлари ва унга суратга олинган клиплар тўпламидан иборат “Ҳаёлимда” — мусиқий альбоми ҳам тайёр бўлган. Эслатиб ўтамиз, гуруҳ аъзолари Жамол Муродов бугунги кунда Ўзбекистон давлат концертваторияси, “анъанавий ижрочилик” бўлимининг биринчи курсида, Юлдуз Назирова эса шу ўқув юртининг тўртинчи курсида таҳсил олмоқда.



Бироқ, гап ҳозир улар ҳақида эмас. Маълум бўлишича, мазкур гуруҳга “Aerod.uz” компанияси ҳомийлик қилаётган экан, лекин ушбу компаниянинг Фарҳод ва Ширин билан шартномаси бор. Биз нима учун ушбу шартнома муддати тугамай туриб, ҳомийнинг бошқа ижодкорларга таклиф билан чиққани билан қизиқдик.



Компания раҳбарининг сўзларига кўра, у энди Фарҳод ва Ширин билан ишлашни истамайди. - Тўғрисини айтсам, уларнинг ижод жараёнидаги фирибгарликлари ва тартибсизликларидан норози бўлдим. Тўғри, шартнома ҳали ўз кучида, лекин мен энди улар билан ишламайман, дейди продюсер.

Бизнинг айнан қандай фирибгарликлар, деган саволимизга компания раҳбари жавоб беришни истамади.
Просмотров: 822 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]