Shanba, 02.03.2024, 00:45

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » Dekabr » 18 » Гоҳи йиғлаб, гоҳида кулолмаган дунё бу
20:39
Гоҳи йиғлаб, гоҳида кулолмаган дунё бу
Бу дунё бир майхона десам
майга ўхшамас,
Мисли қўёш, ой десам гўё
ойга ўхшамас.
Гоҳо тун – у, гоҳи кун асло
кўнгил хушламас,
Баъзан ширин баъзан шур лек бир
болга ўхшамас.


Кўлай десанг гоҳида зор йиғлатиб
хор қилар,
нур чароғон қўзингга ҳар дунёни
тор қилар.
Кези келса қувнатиб, ҳар кунингни
бор қилар,
Душманинггу дўстингни бир кечада
ёр қилар.


Олиму даҳолар ҳам йўлолмаган
дунё бу,
Барча сиру санъатин билолмаган
дунё бу.
Гоҳи йиғлаб, гоҳида кулолмаган
дунё бу,
Барча ғаму андуҳга тулолмаган
дунё бу.
Категория: SmS Vatan | Просмотров: 649 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]