Payshanba, 28.03.2024, 20:35

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » Dekabr » 18 » Кўп ғайирлик кўрдинг дунёда
20:36
Кўп ғайирлик кўрдинг дунёда
Ватан менинг юрагимдасан,
Барча орзу тилагимдасан.
Ижодимни бир зум қўймайман,
Куч – қувватсан, билагимдасан.


Ғанимлар тош отдилар сенга,
Қаддинг буколмай ботдилар терга.
Бардошинг кўриб ҳоллари кетгач,
Жасад бўлиб ётдилар ерга.


Сен шундайин донғи жахонсан,
Ёвга қарши шиддат – суронсан.
Асло енголмас сени ғофиллар,
Халқинг учун мангу маконсан.


Ўғлонларинг марду майдондир,
Ватан учун фидойи жондир.
Алпомишдек жасорати бор,
Душманларга кўкси қалқондир.


Кўп ғайирлик кўрдинг дунёда,
Чидам билан турдинг дунёда.
Бахт қўёшинг порлади, кулди,
Энди даврон сургин дунёда.
Категория: SmS Vatan | Просмотров: 635 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]