Shanba, 27.04.2024, 09:18

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 23 » Moderka Shahnoza
07:36
Moderka Shahnoza
Одамни қилса-да юрак ўйноғи,
Тотлидир барибир севги қийноғи.
Севги тошқиндир, у-буюк дарё
Ҳижрон ва висол унинг қирғоғи.
Синовига бардош берсанг топасан вафо,
Чидайсанми? Ўйлаб кўр! Кўрмагин жафо.
“Йиқилганни ер кўтарар “,-деган нақл бор,
Аммо уни кўтаролмас муҳаббат тоғи.
Вақти келса сукут сақлар бўрон-у шамол,
Бир кун мағрур тоғларнинг қадди бўлар дол,
Ҳатто мангу қуёш ҳам топади завол,
Аммо абадий яшнайди садоқат боғи.
Баъзан қотилликни оқлаш келмайди малол,
Гар ювилса ойнинг доғи кетар эҳтимол,
Бошимда айланар шу дам бир савол:
Ювилганми севгидаги хиёнат доғи?
Одамни қилсада юрак ўйноғи,
Тотлидир барибир севги қийноғи.
Тош қалбларни тарашласа унинг тароғи
Камалакка ранг берар унинг бўёғи
Категория: SmS Sevgi | Просмотров: 601 | Добавил: Шахноза | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]