Juma, 29.03.2024, 12:57

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Dekabr » 13 » Муҳабатим мен учун бир армон энди.
04:15
Муҳабатим мен учун бир армон энди.
Орзуларим чечаги гўёки сўлди,
Нафис, гўзал туйғулар дилимда ўлди.
Ўз тақдирим устимдан беаёв кулди,
Ошиқма дил, кетиб бўлди карвон энди,
Муҳабатим мен учун бир армон энди.

Телба куйга тентираган телбадекман,
Инсон қадам ташламаган кулбадекман,
Боғларида янтоқ ўсган ўлкадекман.
Бемор дилга тополмасман дармон энди,
Муҳабатим мен учун бир армон энди.

Ял – ял ёнди ёрнинг юзи мени кутиб,
Бориб уни қучолмадим юрак ютиб.
Эслаганда гоҳо қолар жиним тутиб,
Изтироб-у азобларга ёрман энди,
Муҳабатим мен учун бир армон энди.

Энди мудом қалбимда бир алам ётар,
Ёнбошимда дардлашгувчи қалам ётар.
Ўз қисматим ўз кўнглимга оғир ботар,
Самимий, чин, бир кўнгилга зорман энди,
Муҳабатим мен учун бир армон энди.

Йиғлама дил, йиғлагандан дунё безор,
Ғам аҳлига бўлма энди ортиқ бозор.
Кулиб яша, гарчи дардинг йиғлар зор-зор.
Неқилайки, кўргилигинг ҳижрон энди ,
Муҳабатим мен учун бир армон энди.
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 910 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]