Shanba, 20.04.2024, 17:40

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » Dekabr » 18 » Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!
20:34
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!
Тупроғи зар – шоҳона юртим,
Халқи учун – кошона юртим.
Улуғ мадҳинг кўйлагим келди,
Ўтмишингга бўйлагим келди.
Номи учмас достонларинг бор,
Дунё бўйлаб сўйлагим келди.
Азим юртсан – асл бўстонсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Номи улуғ, номи мунаввар,
Руйи замин гўлбоғи ўзинг.
Оллоҳ ўзи назар солган юрт,
Илму урфон учоғи ўзинг.
Даҳоларга макон бўлган юрт,
Донишлардек улуғдир сўзинг.
Жонларга жон – улуғ маконсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Ҳар жанглардан мардона ўтган,
Туронини кафтида тутган.
Темур номли буюк Жахонгир,
Еру кўкни ларзага солди.
Кўз кўрмаган бундай баҳодир,
Шиддатидан ҳайратда қолди.
Сеҳри бесёр – донғи жахонсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Буюк мунажжим - фан даҳоси,
Элнинг ўлмас ёрқин сиймоси.
Улуғбек само ўзра боқиб,
Сенда юлдуз жадвалин тузди.
Барчани лол қолдириб асар,
Дунё бўйлаб кемадек сузди,
Сенга фидо – жонларга жонсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Ҳар сўзлари жонлар даъвоси,
Элимнинг энг зўр алломаси.
Табобатнинг буюк ҳакими,
Ибн Сино ҳам бағрингда ўсди.
Оламни лол қолдириб у ҳам,
“Тиб қонуни” асарин тузди.
Меҳри дарё - бағри осмонсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Довруғингни таратган аждод,
Темурбекдек буюк одамзод.
Мирзо Бобур қиличин олиб,
Хиндийгача забт этиб борди.
Тожмаҳални битиб авлоди,
Жахон ахлин юрагин ёрди.
Халқинг учун - марду майдонсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Ўзбегимнинг оташ забони,
Ғазал мулкин мангу султони.
Мир Алишер ҳамсасин битиб,
Беш қитъани титратди дир – дир.
Замин ахли жунбушга келиб,
Бундайини кўрмаган ҳеч бир.
Душманга ёв – дўстга мезбонсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Ал – Бухорий, Аҳмад Яссавий,
Фаробий-ю, Мавлоно Лутфий.
Бундай зотлар бисёрдир бирам,
Ёзолмайман тўлиқ мужассам.
Барчасини тилга олсам ҳам,
Камлик қилар иқтидорим ҳам.
Номи ўчмас – мангу достонсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!

Она юртим, жон таним ўзинг,
Олтин маскан маржоним ўзинг.
Менинг азим Ватаним ўзинг,
Номи улуғ гулшаним ўзинг.
Оллоҳ ўзи қўлласин мудом,
Ёруғ бўлсин ҳамиша ўзинг.
Менинг учун – жаннатмаконсан,
Мустақил юрт – Ўзбекистонсан!
Категория: SmS Vatan | Просмотров: 673 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]