Payshanba, 22.02.2024, 15:27

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 3 » Онам.
18:40
Онам.
Дунёга дунёлар бахш этолган зот,
Дилларга зиёлар накш этолган зот,
Кадамида жаннат булибди бунёд,
Аллох назар килган хур-у мох онам,
Мен учун табаррук киблагох онам.

Муштдек вужудимга жонини улаб.
Одамларга кушди бошимни силаб.
Тун-у кун дуода-камолим тилаб.
Хаётим ёритган шамс-чарог онам,
Мен учун табаррук кибгагох онам.

Изларини упиб , айласам тавоф,
Каъбани зиёрат килгандек савоб,
Узи киймаса-да атлас-у кимхоб,
Фарзандга илинган-илинчок онам,
Мен учун табаррук киблагох онам.

Уйимиз турини тулдириб юринг,
Угил-кизларингиз бахтини куринг,
Бу дунёда офтоб тургунча туринг.
Узи ёрлакасин Хак Аллох , онам ,
Мен учун табаррук киблагох онам...
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 676 | Добавил: МаФтУнИчКа | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]