Yakshanba, 25.02.2024, 13:04

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 3 » Отанг бор учун.
17:55
Отанг бор учун.
Отаси борларнинг магрур савлати,
Туриси ободдир , шу-да давлати.
Уйига ёгилар Аллох рахмати,
Бу давру давронинг отанг бор учун,
Йук дилда армонинг отанг бор учун.

Отанг бор-хар мушкул ишинг битади,
Кулинг Ойга , юлдузларга етади,
Отасиз бечора нола этади:
Бу давру давронинг отанг бор учун,
Йук дилда армонинг отанг бор учун.

Эй угил , отангнинг умрини тила,
Белига кувват бул , елкасин сила,
Яхши ишларига яхшилик ула,
Бу давру давронинг отанг бор учун,
Йук дилда армонинг отанг бор учун.

Отани хурматлаш - фарзандлик фарзинг,
Умринг етармикин узмокка карзинг,
Доим хамрох булсин йигитлик лафзинг,
Бу давру давронинг отанг бор учун ,
Йук дилда армонинг отанг бор учун .

Асл мард кутарар оталик юкин,
Ота булмай туриб отангни тушун,
Ота дуосин ол кеч булмай бугун,
Бу давру давронинг отанг бор учун,
Йук дилда армонинг отанг бор учун.

Тиригида етгин ота кадрига,
Жонингни малхам кил ота дардига,
Тасаннолар оздир ота сабрига,
Бу давру давронинг отанг бор учун,
Йук дилда армонинг отанг бор учун.

Умр мангу эмас ота хам утар,
Унгача неча бир хато хам утар,
Сен отанг номини улугла , кутар,
Бу давру давронинг отанг бор учун,
Йук дилда армонинг отанг бор учун...
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 691 | Добавил: МаФтУнИчКа | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]