Juma, 26.04.2024, 04:15

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » Dekabr » 20 » Пиво мия фаолиятини издан чиқаради!
13:02
Пиво мия фаолиятини издан чиқаради!
Спиртли ичимликларни доимий суратда истеъмол қилувчиларнинг асаб тизимига ортиқча оғирлик юкланади. Бу эса соғлиққа зарарли саналади.
Global Scienceнинг маълум қилишича, Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела университети мутахассислари ҳарфата уч стакан пиво ёки уч бакал вино ичиш миянинг ишлаш фаоллигини кескин тушиб кетишига етарли бўлишини аниқлашган.
Тақдиқотлардан маълум бўлишича, спиртли ичимликлар ичмайдиган одамнинг мияси 18 микроволт босим билан ишласа, ичувчиларнинг мияси 20, ҳатто 22 микроволт босим билан ишлар экан. Бу ароқ, пиво каби маст қилувчи ичимликлар бош мияни чарчатишини англатади.
Хулоса қилинадиган бўлса, сурункали ичувчилар ичмайдиганларга қараганда кўп куч йўқотадилар. Бу ичувчиларнинг мияси тезроқ чарчаб, барвақт қариб, ишдан чиқишига, асаб тизими доим юқори оғирликда ишлашига сабаб бўлади. Бу маст қилувчи ичимликларнинг зарарларидан бири. Аллоҳ таоло бизларни бу нарсадан бежиз қайтармаганига мана шундай илмий маълумотларни ўқиб яна бир бор амин бўламиз. Аллоҳ энг Улуғ ва Ҳикматли Зотдир!
Категория: Foydali maslaxatlar | Просмотров: 751 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]