Juma, 26.04.2024, 14:57

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » Dekabr » 18 » Роналду Юниор & Тиаго Месси
00:24
Роналду Юниор & Тиаго Месси
Шу кунгача «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида жуда кўплаб тортишувлар бўлиб ўтган.

Бу тортишувлар бундан кейин ҳам давом этиши аниқ. Ҳар икки футболчининг мухлислари улардан қайси бири зўрлиги ҳақида баҳслашар экан, бу борада турли фактларни ўртага ташлашади. Аммо ушбу футболчилар ҳақида эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган маълумотимиз бутунлай бошқа йўналишда.

Балки бу маълумотдан кўпчилик футбол мухлислари аллақачон хабардор бўлиб улгуришгандир. Билмаганлар учун ҳақиқий янгилик бўлиши аниқ. Янгилик ҳам майли, ҳайрат! Ҳайратки, чек-чегараси йўқ!

Криштиану Роналду 1985 йилнинг 5 февраль куни таваллуд топган. Лионель Месси эса 1987 йилнинг 24 июнь куни. Уларнинг орасидаги фарқ роппа-роса 869 кунни ташкил этади.

Энди ҳар икки футболчининг туғилган кунига эътибор қаратамиз. Роналду Юниор (яъни, кичкина Роналду) 2010 йилнинг 17 июнь куни дунёга келди. Лионель Мессининг ўғли Тиаго Месси эса 2012 йилнинг 2 ноябрь куни. Энди уларнинг орасидаги фарққа эътибор қаратинг: роппа-роса 869 кун!
Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 645 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]