Juma, 23.02.2024, 08:10

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Mart » 24 » SEVAMAN...
00:14
SEVAMAN...
Кет, десанг кетарман дилни етаклаб,
Олдинга бир марта бормай севаман!
Қўл тутавераман сенга этаклаб,
Ортингдан бир қадам қолмай севаман!

Умр ўтаверар экан рўёда,
Кундан кун аламлар экан зиёда,
Иккимиз армонмиз икки дунёда,
Ол, десанг, севгимни олмай севаман!

Бир кўриб тўкилар, яйрайди кўнглим,
Бир кўриб ўкинар, яйрайди кўнглим,
Яна нимага ҳам ярайди кўнглим,
Севгимни юзингга солмай севаман!

Билмайман, нимага келган эдик биз,
Билганим, йиғлаймиз фақат иккимиз,
Биз қачон куламиз бахтиқаро қиз,
Барибир севгимдан тонмай севаман!

Севаман, дилимни тошларга уриб,
Севаман, кўзимни ёшларга уриб,
Йиқилсам минг марта ўрнимдан туриб,
Бир умр севгимдан толмай севаман!

Кет, десанг кетаман дилни етаклаб,
Барибир олдинга бормай севаман!
Ҳар кун қўл тутаман сенга этаклаб,
Ортингдан бир қадам қолмай севаман!
Категория: SmS Sevgi | Просмотров: 939 | Добавил: Jasmin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]