Dushanba, 18.02.2019, 22:09

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Dekabr » 13 » Шунчалик қалбимнинг тубидамисан?
00:43
Шунчалик қалбимнинг тубидамисан?
Билмам нечун Сенга дардим сўйлайман,
Билмамҳамон сени беҳад ўйлайман,
Гарҳофизбўлолсам Сен деб куйлайман,
Шунчалик қалбимнинг тубидамисан?

Кўнгилга фармоним бир чақа, бир пул,
У ишқинг тафтила оташ, чўғ буткул,
Ҳаргал Сен томонга туйғу бошлар йўл,
Шунчалик қалбимнинг тубидамисан?

Ожиз ишқ телбалик қўлини тутиб,
Мени ўз измига қўяр юритиб,
Менчи Сени дегум, ўзни унутиб,
Шунчалик қалбимнинг тубидамисан?

Сен шундай дилдорки, қиёсинг йўқдир,
Сийратингда боринг, юрагинг чўғдир,
Найлай висолингга етмоқ-андуҳдир?!
Шунчалик қалбимнинг тубидамисан?

Майли ширин туш бўл ва ширин ҳаёл,
Лек ишқимга инон эй мунис аёл,
Ҳануз жавобини кутгай шу савол:
Шунчалик қалбимнинг тубидамисан?
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 804 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]