Juma, 23.02.2024, 09:38

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Fevral » 18 » Sms sherlar
06:22
Sms sherlar
Мушфиқ қушдай муштипар,
Кўнгил сири пинҳонсан.
Шўринг қурсин сингилчам,
Ўз уйида меҳмонсан...

Омонатдир ота уй,
Бу хуш чоқлар омонат.
Қўлингдаги арзон шу
Кўзмунчоқлар омонат.

Ҳамма сенга қариндош -
Харидор узилмайди.
Кўнглингга ким ёқишин
Ҳатто, онанг билмайди.

Ўзим билан ўзим банд,
Ёнишларинг кўрмасман.
Аканг бўлиб мундоқ бир
Кўнглингни ҳам сўрмасман.

Сен кетарсан кўзга ёш,
Балдоқ тақиб қўлингга.
Ёдгор бўлиб қолади
Кўзмунчоғинг синглингга...
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 930 | Добавил: Шахноза | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]