Dushanba, 18.02.2019, 21:13

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2015 » Aprel » 29 » Согина, согина согинмай куйдим!
21:41
Согина, согина согинмай куйдим!
Энди менга барибир
келсанг, келмасанг,
Қўлингдан келса гар
осмонни ташла,
Энди менга барибир,
севсанг, севмасанг!
Соғина, соғина, соғинмай
қўйдим,
Хўп телба кўнгилга
чўпчаклар айтдим.
Алдашни ўргандим юракни
боплаб,
Дарёга обориб суғормай
қайтдим.
Соғина, соғина, соғинмай
қўйдим,
Тили бўлса айтсин шу тўрт
деворни.
Энди мен сира ҳам
йиғламай қўйдим,
Қўлимга олмайман қайтиб
ишқ-торни.
Соғина, соғина, соғинмай
қўйдим,
Ахир не орттирдим куйиб,
куйиниб.
Яшайман энди мен бир
одам бўлиб,
Устум бут, қорним тўқ,
шунга суюниб.
Соғина, соғина, соғинмай
қўйдим,
Кўксимга бир муштлаб,
охир унитдим.
Энди сен кимсану недир
муҳаббат,
Бу ўт пешонамни қисматга
тутдим.
Соғина, соғина, соғинмай
қўйдим!..
Категория: SmS Sevgi | Просмотров: 767 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]