Juma, 26.04.2024, 13:54

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » Dekabr » 18 » Унинг пилла поясига қўйганда қада
20:37
Унинг пилла поясига қўйганда қада
Ҳазрати Башир қишлоғи
тарифинг бисёр,
Ер юзининг дур, гавҳари
бўлдинг бетакрор.
Авлиё отанинг келди
қадами қутлуғ,
Китоблар ёздилар атаб
ранг – баранг тўлуғ.
Қудсий зотнинг маконидир
муборак ошён,
Азим савлати билан
туташган осмон.
Шайхи бузрукворга барча
қилади ҳавас,
Мақбараси доимо нурли
ва муқаддас.
Унинг пилла поясига
қўйганда қадам,
Муродига етгандайин бўлар
ҳар одам.
Атрофлари оппоқ мармар
ойнаванд девор,
Кеча-ю кундуз бу хона
сергак ва бедор.
Унда тирикдайин яшар
боқий зот умрбод,
Ҳазрати Баширдек азиз
Буюк – одамзот.
Таърифингга тополмасман
улуғвор сўз гоҳ,
Таъзимимни қабул этгин
Эй ЗИЁРАТГОҲ.
Категория: SmS Vatan | Просмотров: 615 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]