Juma, 29.03.2024, 01:28

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 3 » Алла айтинг...
19:13
Алла айтинг...
Менга жуда ёкар у гузал палла,-
Бешикка термулиб айтсангиз алла,
Орзу-армонингиз куйланг баралла,
Шухликларин кумсар болангиз , она,
Кониб тингласайди аллангиз , она!

Алла айтинг , майли булайлик гудак,
Кибрдан маст диллар тортсинлар сергак,
Игволардан зада булди-ку юрак.
Шухликларин кумсар болангиз, она,
Кониб тингласайди аллангиз , она!

Бунча дагаллашиб борар одамлар,
Юракка санчилар зугум , ситамлар,
Ортга кайтмаса-да бегубор дамлар,
Шухликларин кумсар болангиз , она,
Кониб тингласайди аллангиз , она!

Аллангиз кукдаги мохлар тинглагай,
Мумдай эриб тоглар-тошлар тинглагай,
Узлигин унутиб шохлар тинглагай.
Шухликларин кумсар болангиз , она,
Кониб тингласайди аллангиз , она!

Алла енга олар хасад балосин,
Амал васвасасин асл давоси,
Хар бир уйга тулсин алла садоси,
Шухликларин кумсар болангиз , она ,
Кониб тингласайди аллангиз , она!

Йук эмас бемехр , бешавкат киши,
Алла ,она десанг , гижирлар тиши,
Онани улуглаш мард йигит иши.
Шухликларин кумсар болангиз , она ,
Кониб тингласайди аллангиз , она!
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 723 | Добавил: МаФтУнИчКа | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
1 Asaloy   (04.01.2014 09:13) [Материал]
Maftun Muhammadsoli Ulugbek sherlarimi bu