Juma, 26.04.2024, 00:57

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2013 » Dekabr » 27 » Эркакларни авайланглар эй аёллар.
12:17
Эркакларни авайланглар эй аёллар.
Мен насихат айтмоқчиман малол олманг,
Кўнглингизни ғаш қилмасин хар хаёллар.
Феъл-атвори яхши- ёмон бўлса хамки,
Эркакларни авайланглар эй аёллар.

Уч кун иши юришмаса зарда қилиб,
Илончага ўхшаб қолманг сўзи боллар.
Янги тушган келинчакдай кулиб-кулиб,
Эркакларни авйланглар эй аёллар.

Йигирма йил, ўттиз беш ил яшадик деб,
Ёстиқларни қучоқлатманг мехрибонлар.
Қариб қолиб бир ўпишни унутса хам,
Эркакларни авайланглар эй аёллар.

Гар эрингиз семиз бўлса озғиним денг,
Кал бўлсачи силаб туринг ўсиб қолар.
Тили чучук, ёки сергап, сал сержахл,
Эркакларни авайланглар эй аёллар.

Келганида чўнтагини ковламасдан,
Уппа суриб, ўсма қўйиб кутиб онглар.
Ичиб келса остонада ухлатмасдан,
Эркакларни авайланглар эй аёллар.

Эрингизни шилқимроқ деб эшитсангиз,
Жанжал қилманг беҳудага ютиб қонлар.
От айланиб қозиғини топар дерлар,
Эркакларни авайланглар эй аёллар.

Ундан кўра лабай бегим жонимсиз денг.
Қучоғига кириб олинг кетса боллар.
Йўғингизда соғининшин хохласангиз,
Эркакларни авайланглар эй аёллар.
Просмотров: 655 | Добавил: Jasmin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
1 TERRARIS_790   (27.12.2013 21:46) [Материал]
Icib kelib istonada uhlamasin deganini uqip uylaniwdan qurqip ketvomman. Werga gep yo'.