Shanba, 20.04.2024, 12:02

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Mart » 5 » hammasidan charchadim
04:03
hammasidan charchadim
Чарчадим тонгларни
отишин кутиб,
Чарчадим тунларни ботишин
кутиб,
Юрманг сиз мен учун азалар
тутиб,
Энди мен ухлайман, уйготманг
мени.

Яшадим кимга зýр, кимга хор
бýлиб,
Кимгадир куттириб, кимга зор
бýлиб,
Ва охир дил гамга кетдику
тýлиб,
Энди мен ухлайман, уйготманг
мени.

Етарли дунёнинг ёлгону, рости,
Етарли йýлларин баланду, пасти,
ё менда бормикан кисматнинг
касди,
Энди мен ухлайман,уйготманг
мени.

Соф хислар изладим хароб холимда,
Не сароб чикмади юрган
йýлимда,
Бугун бир жон колди икки
кýлимда,
Энди мен ухлайман,уйготманг мени.

Не бýлса бýлдида,ýзим туфайли,
Дунёни сизларга ишондим
майли,
Бир мажнун эдимда, топмадим
лайли,
Энди мен ухлайман, уйготманг
мени.
Категория: SmS Sevgi | Просмотров: 1312 | Добавил: Шахноза | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Jasmin   (07.03.2014 00:55) [Материал]
voy judayam yaxshi sher ekan menga rosa yoqdi klass