Juma, 19.04.2024, 12:52

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 2 » Лайлак кор киссаси...
23:13
Лайлак кор киссаси...
Хотираларни кузгаб ,
Ёгиб берди лайлак кор .
Яна эсимга тушди,
Ул бевафо гузал ёр.

Хуп ажойиб дам эди,
Корли , кировли кунлар.
Масрур эдим бахтимдан,
Ширин туш куриб тунлар.

Лайлак кор ёкканида ,
Уни илк бор кургандим.
Куриб уни калбимда,
Сехрли хис туйгандим.

У турарди каршимда ,
Ширингина жилмайиб.
Кор шу онда атайин,
Ёгар эди кучайиб.

Мен хеч куз узолмадим,
Бетакрор кузларидан.
Мафтун булиб колгандим,
Самимий сузларидан.

У жуда дилбар эди,
Кулиб турарди юзи.
Кулгичларида яширин ,
Бор эди ширин нози.

Илк мухаббатим эди,
Ул бевафо гузал ёр.
Учратгандим мен уни,
Ёкканида лайлак кор.

Самимий сухбатидан,
Завк олардим бир жахоН.
Учратмагандим аввал,
Бундайин ширин забон.

Кул ушлашиб юрардик,
Боглар ичра иккимиз.
Хаёлимда бир умр,
Бузилмасди севгимиз.

Сирдошим эди танхо,
Ул бевафо гузал ёр.
Танишгандим у билан ,
Ёкканида лайлак кор.

Кузимизга тикилиб,
Тинмай сухбат курардик.
Ёз ойлари киргокдан,
Чиганоклар терардик.

Ахду-паймон килгандик,
Ул бевафо ёр билан.
Касам хам ичган эдик,
Оппок , нафис кор билан.

Тунлари ухламасдан,
Уйлаб чикардим уни.
У асло севмас экан ,
Сезмас эканман буни.

Афсус мени тарк этди.
Ул бевафо гузал ёр.
Севган эдим мен уни,
Ёкканида лайлак кор.

Курдим бошкаси билан,
Юрарди бевафо ёр.
Самодан эса тинмай ,
Ёгар эди лайлак кор.

Хотираларни кузгаб,
Яна ёгди лайлак кор.

Юриб борардим секин,
Кумуш киш фасли эди.
Осмондан бирам гузал ,
Лайлак кор ёгар эди.

Ногох , назарим тушди,
Ул бевафо гузалга.
Негадир харакати ,
Ухшарди телбаларга.

Жинни булиб колганми ,
Деп уйладим мен уни.
Суриштириб сунг билдим ,
Хакикатлигин буни.

Аклдан озган эди,
Ул бевафо гузал ёр.
Шунда хам эса тинмай,
Ёгар эди лайлак кор.

Сунг бироз вактлар утди,
Балки ойлар , балки йил.
Бир фожия булганди,
Айтолмайди буни тил.

Эшиттиму йигладим,
Келмас эди ишонгим.
Хар канча булганда хам,
Мен уни севар эдим.

Оламдан утган эди,
Ул бевафо гузал ёр.
Доимгидек самодан,
Ёгар эди лайлак кор.

Бевафо булсада у,
Яшаб юрса буларди.
Хаётда бахтли юрса,
Кунглим нурга туларди.

Калбим тигланган эди,
Энди-чи нима булди.
Ун гулидан бир гули,
Очилмаганим сунди.

Сунги вактда негадир,
Купрок ёлгиз юраркан.
Лайлак кор ёкканида,
Туйиб-туйиб йигларкан.

Ёз ойлари хам ёлгиз,
Денгизларга бораркан.
Киргоклардан эринмай,
Чиганоклар тераркан.

Аввалгидек ширинмас
Экан унинг сузлари.
Маюс тортиб колибди,
Хатто хумор кузлари.

Охир чидай олмасдан,
Жонига касд килибди.
Тигни олиб кулига ,
Томирларин тилибди.

Йикилибди шу онда,
Ул бевафо гузал ёр.
Конга беланиб копти,
Замин узра ёккан кор.

Бевафойим , гузалим ,
Нега мени тарк этдинг.
Бечора ошигингни ,
Сен ёлгиз ташлаб кеттинг.

Жуда каттик севар эдим,
Ташлаб кетган булсангда.
Унитолмайман сени,
Гар мархума булсангда.

Хузуринга боргандим,
Эй бевафо гузал ёр.
Кабринг устига тинмай,
Ёгар эди лайлак кор.

Уксиб-уксиб йигладим,
Багрим босиб кабринга.
Бевафо булсангда сен,
Етар эдим кадринга.

Хотираларни кузгаб,
Энди ёгма лайлак кор.

Урик кийгос гуллади,
Капалаклар келишди.
Гуллар ифор таратиб ,
Бахорлигин айтишди.

Кувонч бахшида этар,
Ушбу фасли мафтункор.
Мен-чи гариб кабринга,
Куз тикаман умидвор.

Кабринг устида жоним,
Лола ьбулиб очилсанг.
Аста-аста узилиб,
Мен томонга сочилсанг.

Нега калдиргоч булиб,
Ин курмайсан уйимга.
Канотинг кокиб махзун,
Буй юрмайсан буйимга.

Хеч булмаса самодан,
Куз тикмайсан мен томон.
Тушларимга хам кирмай,
Рангим айладинг сомон.

Айни дамда хотира,
Кийнамокда дилимни.
Богда сен учун эккан,
Узгим келмас гулимни.

Сени эслатиб турар,
Хатто она табиат.
Уйлайман гуё сенга,
Яралгандек мухаббат.

Куз бошланар тусатдан,
Калбим саргайиб колар.
Барг урнига орзулар,
Битта-битта тукилар.

Хазондай ранг касб этган,
Менинг хаста юрагим.
Тезрок ёнинга бориш,
Менинг ёлгиз истагим.

Сурамайман керакмас,
Ёниб турган гулюзлар.
Майли мухим хам эмас,
Хатто кеча-кундузлар.

Канийди порлаб турса,
Мангу юмик кузларинг.
Узим куриб турсайдим,
Хар бир босган изларинг.

Сен билан нафас олсам,
Бу мусаффо хаводан.
Сени тортиб олсайдим,
Шавкатсиз бу самодан.

Кор ёгади майдалаб,
Кабринг устига жоним.
Азоб булар бу тарзда,
Хар бир утказган оним.

Совкоттими жонгинам,
Нозиккина кулларинг.
Нахот энди курмайсан,
Гул тушалган йулларинг.

Шу кабр ичра эркам,
Мен ётсам булмасмиди.
Гар хаёт булсанг эккан,
Гулларинг сулмасмиди.

Ха , билмайсан нозигим,
Сен эккан гуллар сулган.
Сенинг йуклигинг билгач,
Улар хам тамом булган.

Сенсиз гузалим , гулим,
Тинмай йиглар бу юрак.
Бундай гам чекиб яшаш,
Айтгин-чи . кимга керак.

Гуё тирик мурдадир ,
Киёфам хозир менинг.
Канчалар кургим келар,
Чарос кузларинг сенинг.

Яшаяпман юзимда ,
Сохта табассум билан.
Калб тула зардоблигин,
Факат узим биламан.

Канийди имкон булса,
Сен томонга учардим.
Ушлаб олиб кулингдан ,
Кейин махкам кучардим.

Хеч кимга бермас эдим,
Ушлаб олсам кулингдан.
Куйиб юбормас эдим,
Нозиккина белингдан.

Аммо качон келади,
Мен кутган уша лахза.
Хар дам умид киламан,
Булар деп бир мужиза.

Ёдимдадир азизам,
Биз юриб утган йуллар.
Киргокларда чопиб,
Биз сайр этган кунлар.

Хар доимгидек яна,
Урик кийгос гуллади.
Капалаклар парвона ,
Атрофида буйлайди.

Сезиб тураман гулдан,
Ари асал йигади.
Бирок тинмайин юрак,
Уксиб-уксиб йиглайди.

Туюлаверар менга ,
Кимдек кимдир,нимадир.
Бу сенлигинг билсамда,
Тил айтишга ожиздир.

Майли азизам энди,
Алвидо дейман сенга.
Барибир ёлворсамда ,
Хечам кайтмайсан менга.

Урик кийгос гуллади,
Капалаклар келишди.
Гуллар ифор таратиб,
Бвхорлигин айтишди.

Афсуски армон сенга ,
Урикнинг кийгос гули.
Хотираларни кузгаб,
Энди ёгма лайлак кор!

УТИНАМАН ,ЛАЙЛАК КОР! ХОТИРАЛАРНИ КУЗГАБ БОШКА ЁГМА ЛАЙЛАК КОР! БОШКА КИЙНАЛИШНИ ХОХЛАМАЙМАН!!!
Категория: SmS Sevgi | Просмотров: 1408 | Добавил: МаФтУнИчКа | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Admin   (03.01.2014 12:19) [Материал]
KLASS