Chorshanba, 24.04.2024, 12:28

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Mart » 16 » "Мехрибонларим"
00:11
"Мехрибонларим"
Азизларим, мехрибонларим,
Дусту ёрон, кадирдонларим,
Жонингизга куяр жонларим,
Узингизни эхтиёт килинг!

Улим ёмон, дахшатли такдир,
Аммо дузах олдида бахтдир,
Асли уша оловдан хозир,
Узингизни эхтиёт килинг.

Энг аввало ношукур булманг,
Жахил билан хамфикр булманг,
Беибодат, безикр булманг,
Узингизни эхтиёт килинг...

Кандай шараф - АЛЛОХга кайтиш,
Шартмас шунча улимдан куркиш,
Охиратда колган хамма иш,
Узингизни эхтиёт килинг.

Кечирганни кечирур АЛЛОХ,
Панох берган топади панох,
Ёмонликдан не чикади ох!
Узингизни эхтиёт килинг.

Дуст томонга талпининг хар дам,
Куринг кувонч ташвишни бахам,
Одам тафтин олади одам,
Узингизни эхтиёт килинг.

Куръон, хадис, шеърият, санъат,
Доно билан бир ширин сухбат,
Шу эмасми сиз кидирган жаннат,
Узингизни эхтиёт килинг.

Гам келганда куюниб кетманг,
Бахт келганда суюниб кетманг,
Сокин яшанг, осуда яшанг,
Узингизни эхтиёт килинг.

Кузлар хали куриб турганда,
Юрак эса уриб турганда,
Оёгингиз юриб турганда,
Узингизни эхтиёт килинг.

Шукур дустлар, борингиз учун,
Фарзанд, жигар, ёрингиз учун,
Ота - Онангиз соглиги - учун,
Узингизни эхтиёт килинг!
Категория: SmS Ibratli So'zlar | Просмотров: 989 | Добавил: Jasmin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
1 SHoX-uZ   (17.03.2014 01:49) [Материал]
smile