Juma, 23.02.2024, 09:56

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Mart » 15 » (shahnozichka) Qanday yunutay
16:41
(shahnozichka) Qanday yunutay
"Унут” дейсан бағримни ёқиб,
Сендан бошқа нени ҳам кутай.
Зумда кетган сувларга оқиб,
Ваъдаларинг қандай унутай.

Ота-онанг лойиқ кўрмаган
Ошиқ бўлдим, менгина ўлай.
Оқшомлари сочим силаган,
Бармоқларинг қандай унутай.

Бугун оқшом тўйинг бўларкан,
Юзимга тик айтдинг уялмай.
Гулзоримни ифорли этган,
Ҳидларингни қандай унутай.

Сени деган юраккинамни,
Қузғун есин, қайларга отай.
Оҳ, оташда ёққан танамни,
Лабларингни қандай унутай.

Кўкрагимга ханжардек ботган,
Кипригинга юракни тутай.
Маккоралик бекиниб ётган,
Кўзларингни қандай унутай.

Ёлғон..., азоб... – шу бўлса севги,
Қуриб кетсин, бас, ёлғиз ўтай.
Бўлган эдинг, жоним бўлаги,
Айтгин, жонни қандай унутай !?
Категория: SmS Sevgi | Просмотров: 711 | Добавил: Шахноза | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
1 Shaxnoza   (15.03.2014 19:13) [Материал]
Kimm yori bn adashakanman