Juma, 26.04.2024, 04:30

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 14 » Тошкент қаҳвахоналаридан бирининг мижозлари 8000 доллар хайрия қилишди
00:26
Тошкент қаҳвахоналаридан бирининг мижозлари 8000 доллар хайрия қилишди
Пойтахтимиз марказида жойлашган “Кафе” номли қаҳвахона ўз мижозларига хизмат кўрсатиш билан бир қаторда ижтимоий тармоқларда ҳам фаол мулоқотда бўлиб туради.

Шуни инобатга олган ҳолда ушбу қаҳвахонанинг доимий мижозларидан бири ёрдам сўраб мурожаат этган. Daryo.uz нашри томонидан чоп этилган қуйидаги ноодатий хабар бизни ҳам бефарқ қолдирмади.

“Мижознинг тўрт яшар ўғли — Занозин Арсений Олегович нефросклероз хасталигига чалиниб, касалхонага ётқизилган. Бу ташхис 2013 йилнинг июн ойида қўйилган, аммо декабрда шамоллаш сабабли беморнинг аҳволи янада оғирлашган. 26 декабрдан бери у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Болалар реаниматсияси бўлимида жон сақламоқда. Арсенийнинг буйраги деярли буткул ишдан чиққан. Шу кунгача унда беш марта гемодиализ амалиёти (буйракдан ташқарида қонни тозалаш) ўтказилган. Беморга буйрак кўчириб ўтказиш лозим, аммо отаси ва онасининг қон гуруҳи тўғри келмаганлиги боис, улар донор бўла олишмайди. Донор буйрак топиш, мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун эса оиланинг маблағи етмайди. Шу боис улар ёрдам сўраб “Кафе”га мурожаат этишади. Қаҳвахона маъмурияти эса 10 январ куни Facebook саҳифасида ўз мижозларига буни маълум қилиб, ҳар ким қўлдан келганича ёрдам беришини сўрайди.

Хуллас бир кун давомида “Кафе” мижозлари ҳамда Facebook саҳифасидаги суҳбатдошлари у ерга ташриф буюриб, қўлдан келганча моддий ёрдам қолдириб кетишган. “Кафе” ходимининг ёзишича, келганлар Арсенийга ёрдам учун 5000 минг сўмдан бошлаб, турли миқдорларда пул қолдириб кетишган. Бунинг натижасида бир кун ичида хайрия пулининг умумий миқдори нақ 8000 АҚШ долларига етган.

Кичкина бир қаҳвахонанинг ташаббуси билан савоб умидидаги кишиларнинг шунча пул йиғишганининг ўзи таҳсинга сазовор” деб ёзади нашр.

Дарҳақиқат, бу каби ҳайрия ишларга юртдошларимиз ҳеч қачон бефарқ бўлмаганлар, бу каби савоб ишларнинг ташаббускорлари кўпайса, қанчадан-қанча бетоб жажжи фарзандларимиз соғайган бўлар эдилар. Бир-биримизнинг тақдиримизга бефарқ бўлмаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Категория: SmS Shou-Biznes | Просмотров: 779 | Добавил: akmal | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Jasmin   (15.01.2014 00:42) [Материал]
ШУНДАЙ ЯХШИ ИНСОФЛИ ИНСОНЛАРКУПАЯВЕРСИН ХУДОЙИМ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ХЕЧКАЧОН КАСАЛ БУМАСИН АМИН ШУНДАЙИН САВОБ ИШЛАРНИ ДОИМ КИЛАЙЛИК У БОЛАКАЙГА ХАМ ЧИН ДИЛДАН ШИФО ТИЛАЙМИЗ