Yakshanba, 25.02.2024, 13:56

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 27 » yosh bola istagi
04:22
yosh bola istagi
Майли марожналар олиб хам берманг, Майли велосопед минмай дадажон. Менга кота туйлар килиб хам берманг, Факат россияга кетманг дадажон. Бошлаган уйимиз тезда битмасин, Эски жигулингиз жойдан жилмасин, Туйимга Озодбек майли келмасин, Факат россияга кетманг дадажон. Дам олсайз оёгим учуда юрай, Тур деган жойизда жимгина турай, Бита марожнега алданмай улай, Факат россияга кетманг дадажон. Сузлашсам суратдан чикмайди садо, Отанинг мехрига булдим мен гадо, Пулингиз хеч качон булмасин адо, Факат россияга кетманг дадажон. Тупладим колдирмай аргумчокларим, Битта хам колдирмай уйинчокларим, Россияга берай овунчокларим, Факат россияга кеманг дадажон. Ишингиз хамиша унгидан келсин, Илоё бахт куши бошизга кунсин, Киссангиз уйда хам доллорга тулсин, Факат россияга кетманг дадажон. Катта булсам сизга НЕКСИЯ обберай, Битмаган уйларни узим битирай, Ойим иккингизни хажга обборай, Факат россияга кетманг дадажон. Эккан райхонингиз асло сулмасин, Бувимнинг сузлари икки булмасин, Ойимнинг кузлари ёшга тулмасин, Факат россияга кетманг дадажон. Бобомнинг тушлари унгидан келсин, Сиз минган поездлар тухтамай елсин, Аллох дуоларим ижобат килсин, Факат россияга кетманг дадажон. Тирикчилик жудо килмасин бизни, Улгайиб босмайин сиз босган изни, Мен хам уйга ташлаб бир куни сизни, Россияга кетиб колмай ДАДАЖОН.
Категория: SmS Chiroyli So'zlar | Просмотров: 879 | Добавил: Шахноза | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Asaloy   (28.01.2014 15:10) [Материал]
Juda tasirli ekan