Juma, 29.03.2024, 15:07

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Yanvar » 14 » “Замонавий совчилар 3”га Алишер Узоқов махсус таклиф этилди
00:01
“Замонавий совчилар 3”га Алишер Узоқов махсус таклиф этилди

Куни кеча таниқли актёр Алишер Узоқов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 18 январдан юртимиз кинотеатрларида янги фильм “Замонавий совчилар 3” намойиш этилиши ҳақида хабар қолдирди.

Маълумотларга қараганда, Жавлон Шодмонов бошчилигидаги бир гуруҳ кино ижодкорлари “Замонавий совчилар 3”га қўл уришган. Жавлон Шодмонов, Қобил Самигов ҳамда Жасур Шодмоновлар сценарийси асосида яратилган мазкур фильм ҳам аввалгилари сингари комедия жанрида суратга олинган.

“Замонавий совчилар 3” фильмидаги бош ролларни Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Убайдулло Омон, Муяссар Бердиқулова, Наргиза Абдуллаева каби истеъдодли актёрларимиз ижро этишган.

Фильмга Алишер Узоқов ҳамда Зарина Низомиддиновалар махсус таклиф этилган.

Фильмнинг тақдимот маросими 17 январ куни бўлиб ўтади.
Категория: SmS Shou-Biznes | Просмотров: 651 | Добавил: akmal | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Jasmin   (15.01.2014 00:26) [Материал]
ФИЛМНИ КУТИБ КОЛАМИЗ МУХАММАДИСО АБДУЛХАИРОВ УЙНАГАН ФИЛМЛАРНИ МАЗЗА КИЛИБ КУРАСАН КИШИ ЗАИОНАВИЙ СОВЧИЛАР-2 ХАМ РОЛИНИ БОПЛАБ ИЖРО КИГАН