Seshanba, 27.02.2024, 04:41

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » 2014 » Oktyabr » 4 » Бегона (номаҳрам) билан бир ерда бўлиш ҳаромдир
04:12
Бегона (номаҳрам) билан бир ерда бўлиш ҳаромдир
Ислом ҳаром деб билган муносабатлардан бири эркакнинг бегона (номаҳрам) аёл билан бир жойда бўлишидир. Она, опа, сингил, ҳола ва амма каби эркакнинг хотини ёҳуд уйланиши ҳаром қилинган яқин қариндошларидан ташқари бутун аёллар эркак учун номаҳрам саналади. Бу таъқиқ эркак ёки аёл ёҳуд ҳар иккисига ишонилмагани учун эмас, балки уларни ораларида учинчи бир киши бўлмай туриб эркакнинг эркаклиги ва аёлнинг аёллигидан келиб чиқилиган ёмон фикрлардан ва нохуш васвасалардан ҳимоя қилиш билан ҳар иккисининг номусини пок тутишлик учундир. Бу хақда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таолога ва охиратга иймон келтирган киши номаҳрам бўлган бегона аёл билан бир жойда қолмасин. Зеро, учинчилари шайтон бўлади". (Аҳмад) Қуръони Каримда Аллоҳ таоло пайғамбар завжалари ҳақида айтган: "Қачон сизлар пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир". (Ахзоб сураси-53) оятининг тафсирида Имом Қуртубий шунлай ёзади: "Бу ўринда эркакларнинг аёллар ҳақида ва аёлларнинг эркаклар ҳақидаги тушунчалари, ўй-фикрларини ифода этишликлир. Яъни, бу хол: ғийбатларнинг олдини-олади, тухматни узоклаштиради... Бу нарса шуни билдирали: Ҳеч ким ўзига ҳалол бўлмаган бир аёл билан бир жойда бўлиш борасида ўзига ишонмаслиги керак. Чунки, бунлай бир ҳолдан узоқ туриши ўзи учун яна ҳам хайрлидир, нафсини яхши муҳофаза этган ва номусини пок тутган бўлади". (Қуртубий тафсири 14-ж. 228-с.) Қариндошлар ўртасидаги эркинлик натижасида баъзи ваҳимали ва жирканч оқибатларнинг вужудга келиш сабабидан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом аёлларнинг хоссатан кайининилари билан бир жойда бўлишларини хуш кўрмаганлар. Чунки кариндош билан бирга бўлишлик тахликаси бошкалардан кўра кўпроқ, ундаги фитна қувватлироқ бўлади. Зеро у бегонадан фарқли ўлароқ ҳеч қандай монеъсиз уй ичида ва аёлнинг ёнида бемалол ҳаракат қилиши мумкин. Аёл кишининг маҳрами билан амакисининг ўғли, тоғасининг ва аммасининг ўғли сингари кариндошлари билан бир орада бўлиши хам жоиз эмас. Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи вассалом шундай деганлар: - Хотинлар бор жойларга киришдан тийилингиз. Саҳобалардан бирлари сўради: - Қайининилар ҳақида нима дейсиз, ё Расулуллоҳ? - Қайининлар ўлимдир!.." (Бухорий, Муслим). Имом Нававий дейдики: Бу ҳадисдан мурод эркакнинг отаси ва болаларидан бошқа ақраболаридир. Чунки, ота ва болалар хотиннинг маҳрамлари ҳисобланади: Улар аёллар билан бир орада бўла бўлишлари мумкин ва бу ҳол ўлим билан тавсиф эттмади... Фақат бошқа акрабо-қариндошлар, эркакнинг ака-укаси, жиянлари, амакиси, амаки ўғли сингари (агар уйланмаган бўлишса) аёлни никоҳга олишлари ҳалол бўлган номаҳрам кишилардир. (Фатҳул Борий, 2-ж. 344-с.). Ҳадиси шарифдан шундай хусола чикадики, бегона эркак ва аёлнинг бир орада бўлишлари бир қанча жиҳатдан таҳликалидир. Масалан: иккиси орасида маъсият-гуноҳ вужудга келгани такдирда дин тахликада қолган бўлади. Хотинини талоқ қилишга қарорли бўлган тақдирда эса, бундай бир айрилик аёл учун жуда ҳам мусибатли бир тахлика саналади. Натижада эса кариндошлар ўртасида ҳар хил шубҳалар пайдо бўлиб ўзаро оилавий, қариндошлик ва ижтимоий робиталар хавф остида колади... Бу хусусда Ибн Касир дейдики: "Қайининилар ўлимдир" сўзи араблар кадимдан кўллаб келган бир ифодадир. "Арслон ўлимдир" ва "Султон оташдир" деганга ўхшаш... Яъни, бу икки нарса билан юзма-юз келишлик; ўлим ва оташла юзма-юз келишлик демак. Шунингдек, аёлнинг қайинини билан бир орада ёлғиз қолиши бегона бир киши билан ёлғиз колишидан тахликалироқдир. Чунки у яқин бўлгани учун балки хотинга баъзи нарсаларни гўзал кўрсатишлик билан эридан норози бўлган баъзи жиҳатларини кўради ва эр-хотин орасидаги ҳаёт бузилади. Зеро, эр киши уй ичидаги баъзи сирларидан бошқаларнинг хабар топишига рози бўлмайди.
Категория: Исломий оила | Просмотров: 1285 | Добавил: Admin
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]