Juma, 26.04.2024, 10:21

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » Исломий оила
Кимда ким банкка қўйган пули кўпайишини истаса, бунинг чорасини излайди. Худди шунингдек, кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг сабабларини қидириши лозим бўлади. Қуйида ўша воситалардан 10 тасини келтириб ўтамиз. 1. Ўзаро ҳадялар улашиш. Масалан, уйқуга ётиш олдидан чиройли атиргулни ёки чиройли рангли қоғоз (откритка)га гўзал сўзлар ёзиб, аёлингизнинг ёстиғи устига қўйиб қўйсангиз, бу нарса жуфтингизга қанчалик ижобий таъсир этишини кўрасиз. Эр аёлига ҳадяни кулгу ва табассум ҳамда ёқимли сўзлар билан берадиган бўлса, унинг қалбида эрига нисбатан кучли меҳр уйғонади. Ўз навбатида аёл ҳам эрига қўлидан келганича унинг меҳрини жўштирадиган бирор ҳадя беришга интилмоғи керак. Зеро, халқимизда “Қарсак ҳам икки қўлдан чиқади” деган мақол бор. 2. Ўзаро гаплашиб ўтириш учун алоҳида вақт ажратиш. Суҳбат чоғида ҳам бир-бирларининг сўзини бетоқатлик, бесабрлик ва катта эҳтимом билан эшитишга уринишлари керак. Албатта, бунда самимийлик йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиш лозим. Зеро, Умму Заръ розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳонинг узун сўзларини эътибор билан, жим туриб эшитганлар. 3. Эрнинг аёлига ва аёлнинг эрига ўтли қараши. Эр-хотин ўртасидаги расмий муносабатлар, яъни эрнинг ўз вазифаларини бажариши ва аёлнинг ўз вазифаларини бажариши ёки бир-бирларига севишларини изҳор ... Читать дальше »
Исломий оила | Просмотров: 1222 | Добавил: Admin | Дата: 10.10.2014 | Комментарии (0)

Исломий оила | Просмотров: 610 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Ислом ҳаром деб билган муносабатлардан бири эркакнинг бегона (номаҳрам) аёл билан бир жойда бўлишидир. Она, опа, сингил, ҳола ва амма каби эркакнинг хотини ёҳуд уйланиши ҳаром қилинган яқин қариндошларидан ташқари бутун аёллар эркак учун номаҳрам саналади. Бу таъқиқ эркак ёки аёл ёҳуд ҳар иккисига ишонилмагани учун эмас, балки уларни ораларида учинчи бир киши бўлмай туриб эркакнинг эркаклиги ва аёлнинг аёллигидан келиб чиқилиган ёмон фикрлардан ва нохуш васвасалардан ҳимоя қилиш билан ҳар иккисининг номусини пок тутишлик учундир. Бу хақда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таолога ва охиратга иймон келтирган киши номаҳрам бўлган бегона аёл билан бир жойда қолмасин. Зеро, учинчилари шайтон бўлади". (Аҳмад) Қуръони Каримда Аллоҳ таоло пайғамбар завжалари ҳақида айтган: "Қачон сизлар пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир". (Ахзоб сураси-53) оятининг тафсирида Имом Қуртубий шунлай ёзади: "Бу ўринда эркакларнинг аёллар ҳақида ва аёлларнинг эркаклар ҳақидаги тушунчалари, ўй-фикрларини ифода этишликлир. Яъни, бу хол: ғийбатларнинг олдини-олади, тухматни узоклаштиради... Бу нарса шуни билдирали: Ҳеч ким ўзига ҳалол бўлмаган бир аёл билан бир жойда бўлиш борасида ўзига ишонмаслиги керак. Чунки, бунлай бир ҳолдан узоқ туриши ўзи учун яна ҳам хайрлидир, нафсини яхши муҳофаза этган ва номусини пок тутган бўлади". (Қуртубий тафси ... Читать дальше »
Исломий оила | Просмотров: 1295 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)