Shanba, 02.03.2024, 02:34

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная » Муслима
Бошкалар томонидан бир фитна хавфи бўлмаган такдирда аёл киши кийинишда, зийнатда, гапиришда ва юришда Ислом одобига амал қилган ҳолда эрининг хузурида уйга келган меҳмонларнинг хизматини килиши мумкин. Бу ҳолатда аёл киши меҳмонларни, мехмонлар эса аёлни кўриши мумкин. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ва бошқалариииг ривоятига кўра Сахл иби Саъд шуидай дейди: "Абу Усайд Саъдий тўй қилган вактида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга саҳобаларни даъват қилган эди. Уларга на бир таом ҳозирланганди, на бир бошқа нарса тақдим қилинганди. Фақат унинг хотини Умми Усайд бир сопол идишда хурмо ювиб олиб келди ва хўл хурмоларни ўз кўллари билан сиқиб, сувини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга ичирди" Шайхул Ислом Ибн Ҳажарнинг таъкидлаганидек, бу ҳадисга кўра хотин кишининг эрига ва келган меҳмонларига хизмат қилиши жоиз ҳисобланади. Аммо шуни унутмаслик керакки, бундай холларда орада хар кандай бир фитна ва шубҳанинг бўлмаслиги ва хотин кишининг беркитиши керак бўлган жойлари бекик бўлиши шарт. Замонамизнинг аксар хотинлари каби, мазкур коидага риоя қилинмаса, унинг эркакларга кўриниши ҳаромдир.
Муслима | Просмотров: 708 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Дунёда бирор аёл зоти йўқки, эри уни севишини хоҳламаса. Ҳар бир аёл эри у билан бахтли ҳаёт кечириши истайди, бироқ бунинг учун эрининг қалбини забт этиши лозим. Қуйида муслима аёллар учун ўз эрларини қалбларига йўл топишга туртки бўладиган бир нечта тавсияларни берамиз. 1. Турмуш ўртоғингиз учун жозибадор бўлинг. Ўз турмуш ўртоғингизни кўнглига йўл топишда Аллоҳ томонидан берилган гўзалликдан фойдаланинг. 2. Уни яхши кафиятда кутиб олинг Тасаввур қилинг, эрингиз чиройлик кийиниб олган аёл, меҳр билан тайёрланган таом, гўзал тарбияли болалар кутиб ўтирган покиза уйга кириб келди - буларнинг хаммаси эрингизнинг сизга мухаббати ошишига хизмат килмайдими? Энди иккинчи тараф бунга жавобан нима килишини тасаввур килаверинг. 3. Жаннат хурларининг таърифларини кўриб чиқиб, уларга ўхшашга харакат қилинг. Қуръон ва Хадисларда жаннат аёлларини ипакдан булган либослар кийишганлиги, кўзлари катта, тим қора эканликлари, эрига куйлаб беришлари в.х.к. каби маълум сифатлари билан таърифлаган. Эрингиз учун ипак либосларни кийиб, кўзларингиз "каттайиши" учун қовоғингизга тенлар қўйиб, эрингизга куйлаб беринг. 4. Уйингизда тақинчоқларни тақиб, ясаниб юринг. Қизлар ёшлигиданоқ Қуръонда сифатланганидек зираклар тақиб, чиройлик кийимлар кийиб, ясаниб юришади. Хотин булиб, эрингиз учун ясаниб, чиройлик кийимлар кийиб юринг. 5. Эрингиз билан хазил қилинг, ўйнашинг. Шу ўри ... Читать дальше »
Муслима | Просмотров: 769 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)