Seshanba, 13.04.2021, 02:56

Приветствую Вас Mehmon | RSS

Кимда ким банкка қўйган пули кўпайишини истаса, бунинг чорасини излайди. Худди шунингдек, кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг сабабларини қидириши лозим бўлади. Қуйида ўша воситалардан 10 тасини келтириб ўтамиз. 1. Ўзаро ҳадялар улашиш. Масалан, уйқуга ётиш олдидан чиройли атиргулни ёки чиройли рангли қоғоз (откритка)га гўзал сўзлар ёзиб, аёлингизнинг ёстиғи устига қўйиб қўйсангиз, бу нарса жуфтингизга қанчалик ижобий таъсир этишини кўрасиз. Эр аёлига ҳадяни кулгу ва табассум ҳамда ёқимли сўзлар билан берадиган бўлса, унинг қалбида эрига нисбатан кучли меҳр уйғонади. Ўз навбатида аёл ҳам эрига қўлидан келганича унинг меҳрини жўштирадиган бирор ҳадя беришга интилмоғи керак. Зеро, халқимизда “Қарсак ҳам икки қўлдан чиқади” деган мақол бор. 2. Ўзаро гаплашиб ўтириш учун алоҳида вақт ажратиш. Суҳбат чоғида ҳам бир-бирларининг сўзини бетоқатлик, бесабрлик ва катта эҳтимом билан эшитишга уринишлари керак. Албатта, бунда самимийлик йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиш лозим. Зеро, Умму Заръ розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳонинг узун сўзларини эътибор билан, жим туриб эшитганлар. 3. Эрнинг аёлига ва аёлнинг эрига ўтли қараши. Эр-хотин ўртасидаги расмий муносабатлар, яъни эрнинг ўз вазифаларини бажариши ва аёлнинг ўз вазифаларини бажариши ёки бир-бирларига севишларини изҳор ... Читать дальше »
Исломий оила | Просмотров: 996 | Добавил: Admin | Дата: 10.10.2014 | Комментарии (0)

Исломий оила | Просмотров: 412 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Кейинги пайтларда хиёнат сабабидан парокандаликка учраётган оилалар ҳақида кўп эшитяпмиз. Бу ҳол ёш оилалар қолиб, ўн-ўн беш йил, балки ундан ҳам кўпроқ бирга ҳаёт кечирган эр-хотинлар орасида ҳам юз бераётгани ачинарли ҳол. Ҳаёт аччиқ-чучугини татиб кўрган, оқ-қорани ажрата оладиган кишиларнинг бу тахлит шармисорлик билан ажралиши таажжубга солади кишини. Минг хижолатлик билан сабабини сўрасангиз, тап тортмай: — Эрим билан чиқишолмай қолдик. Менга ишонмайди. Ҳар қадамимни пойлайди. Бунақа ҳаёт кимга керак?!- дейишади чимирилиб. Шунча йил бирга яшаб, энди эри ишонмай қолган экан. Демак... Умуман олганда никоҳига, оиласига хиёнат қилиш, шаҳвоний нафсга эрк бериш халқимизда ва динимизда қаттиқ қораланади. Гарчи эркакнинг хиёнати “йигитчилик”ка йўйилиб оқланиб олинса-да, Аёл хиёнати кечирилмайди! — Ўғлимнинг оиласи бузилиб кетди, икки неварам ўзимда қолди, - дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган онахон.- Келиним ёмон йўлга кириб кетди. Ўғлим билан ажрашишганди, бундай нопок аёл оналикка, бола тарбиялашга нолойиқ деб, болаларни ўзим тарбиялайдиган бўлдим. Фарзандларимни уйли-жойли қилиб тинчидим, энди хотиржам нафас олсам ҳам бўлади, деб турганимда бу кунлар ҳам бошимда бор экан. Бир пайтлари аёлларнинг хиёнати ҳақида гапириш, эшитишнинг ўзи ор эди. Ҳозир ҳар куни кимнингдир хотини, келини ё қизи хиёнат устида эрининг яқинлари томонидан ушлангани ҳақида гап-сўзлар қулоққа чалиниб туради. Одамлар шармандаликдан шарм қилмай қўйдилар чоғи? Ёш-ёш жувонларни кўрсангиз, алламбало к ... Читать дальше »
Иллат | Просмотров: 2176 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Ислом ҳаром деб билган муносабатлардан бири эркакнинг бегона (номаҳрам) аёл билан бир жойда бўлишидир. Она, опа, сингил, ҳола ва амма каби эркакнинг хотини ёҳуд уйланиши ҳаром қилинган яқин қариндошларидан ташқари бутун аёллар эркак учун номаҳрам саналади. Бу таъқиқ эркак ёки аёл ёҳуд ҳар иккисига ишонилмагани учун эмас, балки уларни ораларида учинчи бир киши бўлмай туриб эркакнинг эркаклиги ва аёлнинг аёллигидан келиб чиқилиган ёмон фикрлардан ва нохуш васвасалардан ҳимоя қилиш билан ҳар иккисининг номусини пок тутишлик учундир. Бу хақда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таолога ва охиратга иймон келтирган киши номаҳрам бўлган бегона аёл билан бир жойда қолмасин. Зеро, учинчилари шайтон бўлади". (Аҳмад) Қуръони Каримда Аллоҳ таоло пайғамбар завжалари ҳақида айтган: "Қачон сизлар пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир". (Ахзоб сураси-53) оятининг тафсирида Имом Қуртубий шунлай ёзади: "Бу ўринда эркакларнинг аёллар ҳақида ва аёлларнинг эркаклар ҳақидаги тушунчалари, ўй-фикрларини ифода этишликлир. Яъни, бу хол: ғийбатларнинг олдини-олади, тухматни узоклаштиради... Бу нарса шуни билдирали: Ҳеч ким ўзига ҳалол бўлмаган бир аёл билан бир жойда бўлиш борасида ўзига ишонмаслиги керак. Чунки, бунлай бир ҳолдан узоқ туриши ўзи учун яна ҳам хайрлидир, нафсини яхши муҳофаза этган ва номусини пок тутган бўлади". (Қуртубий тафси ... Читать дальше »
Исломий оила | Просмотров: 1097 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Баъзи оилаларда эр-хотин муносабатларининг совиши кузатилади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Ушбу мақоламизда ўша сабабларни, яъни, эркакларнинг ўз аёлидан зерикиши, совишининг баъзи белгиларини ёритишга ҳаракат қилдик. Аёл киши эридаги ўша ўзгаришларни дарров пайқаб, уларни бартараф этиш чорасини кўришга ҳаракат қилиши лозим. Акс ҳолда бу совиш чуқурлашиб бориб, ўрта бутунлай бузилиши, охир оқибат ўша оила инқирозга юз тутиши мумкин. Шунинг учун аёллар бу борада ҳушёр бўлишлари лозим. Ўз ўрнида эркаклар ҳам ўз аёлларида қуйида зикр қилинадиган белгилардан бирортасини сезсалар, бу муаммодан қутулиш йўлини излашлари лозим бўлади. Токи оилалар бузилмасин, аксинча, эр-хотин бир-бирига меҳрли, илтифотли бўлиб, оилалари мустаҳкам, турмушлари обод бўлсин. Шундай қилиб, мазкур аломатлар қуйидагилар: 1. Эр аёли билан бирга ўтирганда ҳеч гаплашмай, жим ўтириши. 2. Аёли бирор ишни чиройли қилиб, тезда бажарса ҳам, уни рағбатлантиришга, кўнглини кўтаришга уринмай, бепарво бўлиши. 3. Хотинининг қилган ишларини кўп танқид қилиб, турли айблар топиши. 4. Хотинининг арзимас, кичик хатоларини ҳам катталаштириб гапириши. 5. Хотин ўз ота-онасини кўргани бориб, у ерда узоқ қолиб кетса ҳам парво қилмаслиги. 6. Эр оғайнилари билан кўчага ҳадеб чиқиб кетавериб, ўйида, аёлининг ёнида жуда кам бўлиши. 7. Эр уйида бўлганда ҳам аёли билан гаплашмай, ҳадеб телевизор кўриши ёки компютер ёнида узоқ ўтириб, интернет билан банд бўлиши. 8. Хотинининг сарф-харажатларига пул сарфлашни хоҳлам ... Читать дальше »
Еркаклар учун | Просмотров: 672 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Аллоҳ таоло аёлларга зийнатларини бегона кўзлардан асрашни буйриган. Бунинг учун рўмол билан ўраниш етарли ҳисобланмайди. Кийим нафақат тор, шаффоф, ёрқин рангли бўлмаслиги балки эътиқодли аёл юзида ҳам пардоз-андоз бўлмаслиги ва ширин (муаттар) ҳид таратмаслиги ва камтаринлиги билан ажралиб туриши керак, шуларга амал қилмаган муслима аёл ўз парвардигори Аллоҳ таолонинг буйруғини бажарамаган ҳисобланади. Кўрсатиш эмас - яшириш керак Косметика ва зеб-зийнатлар билан фойдаланган аёл ўзини атрофдагилар учун янада дилбар, жозибали қилади. Аллоҳ таоло муслима аёл учун фақат ўз эри учун, маҳрам эркаклар учун ҳамда муслима аёллар учун зийнатларини кўрсатишга рухсат берган. Уйидан ташқарида муслима аёл бегона эркакларга ўз чиройини кўрсатиш тақиқланган, кўчага чиққанида эса, ҳижобда бўлиши буюрилган, ҳудди марваридни чиғаноғи яширгани каби. Бу ҳақда Аллоҳ таоло қуйидаги оятда огоҳлантиради (маъноси): «Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг.» (Аҳзоб сураси, 33-оят). Ҳижобнинг асл маъно мақсади ҳам шу, яъни чиройни кўрсатиш эмас, уни яшириш керак. Бу ҳақида Қуръони каримда ҳам зикр қилинган (маъноси): «Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўл ... Читать дальше »
Просмотров: 559 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Аксар опа-сингиллар турмушга чиққач, эри учун ясаниб юришга мажбур эканини унутиб қўйишмоқда. Ўзларига турли баҳоналар топиб, ташқи кўринишларига эътибор бериш учун жиддий уринишмайди. Бугунги кунда эри учун ўзини жозибали қилишнинг турли хил воситалари бўла туриб ўзини бундай тутиш икки карра ажабланарлидир. Нега опа-сингиллар ўз эрлари учун ясан-тусан қилишмайди? Эҳтимол ҳар бир келиннинг ўз баҳонаси бордир, шунга кўра, у ўзига қарамай қўяди, уйида эри учун ясанмай, пардоз-андоз қилмай қўяди. Бундай баҳоналарнинг келиб чиқишига бир қанча тушунчалар сабаб бўлса ажабмас. Уларнини барчасини санаб ўтиш имкони йўқ, шунинг учун кенг тарқалганларидан айримларини зикр қилиб ўтсак: 1. “Иймоннинг ўзи кифоя”. Ибодатдаги эркаклар ўз жуфтининг тақвоси бўлса кифоя, барча гўзаллик ҳаё либосида мужассамдир, деб ҳисоблайдилар. Бу фикрни қувватловчи далил Қуръони Каримда мавжуд: “Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар”. (Аъроф сураси, 26 оят). Бироқ бу далилни тор тушунмаслик лозим. Яъни бу, сиз тўзиган сочлар, ифлос кийимлар ва улардан тарқаётган ёқимсиз ҳид билан юришингиз керак, асл гўзаллик қалбдадир ва унинг ўзи етади, дегани эмас. Йўқ, бу ўта тор тушунчадир! Эр аёли учун салобатли, озода кўринишга уриниши з ... Читать дальше »
Мухаббат | Просмотров: 583 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Бошкалар томонидан бир фитна хавфи бўлмаган такдирда аёл киши кийинишда, зийнатда, гапиришда ва юришда Ислом одобига амал қилган ҳолда эрининг хузурида уйга келган меҳмонларнинг хизматини килиши мумкин. Бу ҳолатда аёл киши меҳмонларни, мехмонлар эса аёлни кўриши мумкин. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ва бошқалариииг ривоятига кўра Сахл иби Саъд шуидай дейди: "Абу Усайд Саъдий тўй қилган вактида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга саҳобаларни даъват қилган эди. Уларга на бир таом ҳозирланганди, на бир бошқа нарса тақдим қилинганди. Фақат унинг хотини Умми Усайд бир сопол идишда хурмо ювиб олиб келди ва хўл хурмоларни ўз кўллари билан сиқиб, сувини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга ичирди" Шайхул Ислом Ибн Ҳажарнинг таъкидлаганидек, бу ҳадисга кўра хотин кишининг эрига ва келган меҳмонларига хизмат қилиши жоиз ҳисобланади. Аммо шуни унутмаслик керакки, бундай холларда орада хар кандай бир фитна ва шубҳанинг бўлмаслиги ва хотин кишининг беркитиши керак бўлган жойлари бекик бўлиши шарт. Замонамизнинг аксар хотинлари каби, мазкур коидага риоя қилинмаса, унинг эркакларга кўриниши ҳаромдир.
Муслима | Просмотров: 538 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)

Дунёда бирор аёл зоти йўқки, эри уни севишини хоҳламаса. Ҳар бир аёл эри у билан бахтли ҳаёт кечириши истайди, бироқ бунинг учун эрининг қалбини забт этиши лозим. Қуйида муслима аёллар учун ўз эрларини қалбларига йўл топишга туртки бўладиган бир нечта тавсияларни берамиз. 1. Турмуш ўртоғингиз учун жозибадор бўлинг. Ўз турмуш ўртоғингизни кўнглига йўл топишда Аллоҳ томонидан берилган гўзалликдан фойдаланинг. 2. Уни яхши кафиятда кутиб олинг Тасаввур қилинг, эрингиз чиройлик кийиниб олган аёл, меҳр билан тайёрланган таом, гўзал тарбияли болалар кутиб ўтирган покиза уйга кириб келди - буларнинг хаммаси эрингизнинг сизга мухаббати ошишига хизмат килмайдими? Энди иккинчи тараф бунга жавобан нима килишини тасаввур килаверинг. 3. Жаннат хурларининг таърифларини кўриб чиқиб, уларга ўхшашга харакат қилинг. Қуръон ва Хадисларда жаннат аёлларини ипакдан булган либослар кийишганлиги, кўзлари катта, тим қора эканликлари, эрига куйлаб беришлари в.х.к. каби маълум сифатлари билан таърифлаган. Эрингиз учун ипак либосларни кийиб, кўзларингиз "каттайиши" учун қовоғингизга тенлар қўйиб, эрингизга куйлаб беринг. 4. Уйингизда тақинчоқларни тақиб, ясаниб юринг. Қизлар ёшлигиданоқ Қуръонда сифатланганидек зираклар тақиб, чиройлик кийимлар кийиб, ясаниб юришади. Хотин булиб, эрингиз учун ясаниб, чиройлик кийимлар кийиб юринг. 5. Эрингиз билан хазил қилинг, ўйнашинг. Шу ўри ... Читать дальше »
Муслима | Просмотров: 606 | Добавил: Admin | Дата: 04.10.2014 | Комментарии (0)